Қалин туман Тошкент ва Наманган аэропортлари фаолиятини вақтинча чеклади

Қалин туман Тошкент ва Наманган аэропортлари фаолиятини вақтинча чеклади

Туман 20 дан ортиқ рейсларни бошқа вақтга кўчириш ёки муқобил аэродромларга жўнатишга мажбур қилди.

Ноқулай об-ҳаво шароити Uzbekistan Airways'нинг HY — 614 (Москва-Тошкент) рейсини Бухоро муқобил аэродромига жўнатишига мажбур қилди. Бортида 214 нафар йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан 03:23 да Бухорога қўнди. HY — 426 (Деҳли-Тошкент) рейси ҳам Бухоро аэропортига йўналтирилди. Кўриш яхшиланганидан кейин иккала самолёт ҳам Тошкентга учиб кетди.

Uzbekistan Airways'нинг HY — 23/24 (Тошкент-Бухоро-Тошкент) рейси ҳам кечиктирилди. Самолёт маҳаллий вақт билан 10:52 да Бухорога қўнди. 11:53 да жўнаб кетди.

Бундан ташқари, қуйидаги рейслар Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди:

Uzbekistan Airways'нинг

— HY — 9662 (Екатеринбург — Тошкент);

— HY — 3196 (Сеул — Тошкент);

— HY — 274 (Истанбул — Тошкент);

— HY — 708 (Владивосток — Тошкент);

— HY — 9646 (Москва — Тошкент) рейслари;

Шунингдек, AFL1870 «Аэрофлот»нинг (Минералне Води — Тошкент) рейси.

Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги парвозлар йўналтирилди:

Uzbekistan Airways«нинг

— HY — 18 (Нукус — Тошкент);

— HY — 336 (Жидда — Тошкент);

— Озарбайжоннинг Azal авиакомпанияcининг AHY5031 (Боку – Тошкент) рейси;

— Fort Aero»нинг FRX513 чартер рейси.

Uzbekistan Airways'нинг HY — 9802 (Перм-Наманган) рейси Фарғона аэропортига йўналтирилди ва маҳаллий вақт билан 01:51 да қўнди.

HY — 9620/9619 (Москва — Наманган — Москва) рейси 18 декабрдан 19 декабрга ўзгартирилди. Самолёт белгиланган аэропортга маҳаллий вақт билан 16:10 да жўнайди.

19 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:40 га белгиланган HY — 9619 (Наманган – Москва) рейси 20 декабрга кўчирилди. Uzbekistan Airways'нинг HY — 9805 (Наманган-Самара) ва HY — 9806/9829 (Самара-Наманган-Екатеринбург) рейслари ҳам ўзгартирилди.

Наманганда об-ҳаво яхшиланмагунча қуйидаги рейслар вақти ўзгартирилди:

— S7 авиакомпаниясининг SBI5567/5568 (Новосибирск — Наманган — Новосибирск);

— Air Arabia авиакомпаниясининг G785 (Наманган — Шаржа);

— G785 Air Arabia (Харжа – Наманган – Шаржа)

— WZ4483/4484 Red Wings (Москва — Наманган — Москва);

— J9645 Jazeera Airways (Қувайт — Наманган — Қувайт).

Наманган аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш учун чекловлар ҳамон амалда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.