Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпиони, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3тадан медаль қўлга киритишди

Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпиони, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3тадан медаль қўлга киритишди

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун 5 нафар атлетимиз супачага чиқишди. Қувонарлиси, уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилдилар. Иқтидорли вакилаларимиздан бири Нигора Сувонова — 81 кг вазн тоифасида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида барча йўналишлар билан ҳисоблаганда жами 6 та олтин медалга сазовор бўлди.

Ўсмирлар:

— 81 кг вазн тоифасида Нигора Сувонова барча йўналишларда 3та олтин медаль билан 1-ўринни эгаллади – 212 (95+117) кг;

+102 кг вазн тоифасида Нурбол Абдурашидов 3та кумуш медални қўлга киритди – 316 кг (145+171) кг;

+81 кг вазн тоифасида Хушноза Холиқова барча йўналишларда совриндор бўлди, 3та бронза – 185 (95+104) кг.

Ёшлар:

— 81 кг вазн тоифасида Нигора Сувонова бу гал ҳам барча йўналишларда, яъни даст кўтариш машқида, силтаб кўтариш машқида ҳамда иккикураш натижасига кўра 1-ўринни эгаллади – 212 (95+117) кг.

Бугунги дастурларда аввалроқ, ёшлар ўртасида — 102 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов 3та олтин, Қудратбек Салимжонов 2та бронза медални қўлга киритган эди. Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасида Қудратбек Салимжонов 3та кумуш медални ўз номига ёздириб қўйди.

Манба: minsport.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.