Терма жамоамиз 8-турда Германияга қарши баҳсларда иштирок этадиган бўлди. Ушбу жамоа 7-турдан сўнг 12 очко билан 6-поғонани эгаллаб турибди. Немислар мусобақада 9-рейтинг поғонасига эга. Арманистон Ҳиндистоннинг биринчи жамоаси билан, АҚШ эса мезбонларнинг иккинчи жамоасига қарши эртага дона суришади.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугунги мағлубиятдан сўнг 45-ўринга тушиб кетди. Қизларимиз эртага Шимолий Македонияга қарши баҳсларда иштирок этишади. Ушбу жамоа мусобақада 27-поғонада сараланган бўлиб, айни пайтда 71-ўринни эгаллаб турибди.
Эртанги баҳслар ҳам одатдагидек Тошкент вақти билан 14:30да старт олади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.