Шахмат — 2022. Жамоаларимизнинг 7-турдаги рақиблари аниқ бўлди

Шахмат-2022. Жамоаларимизнинг 7-турдаги рақиблари аниқ бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланди.

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагач, ўз очколарини 10тага етказди. Жамоамиз жадвалда 4-поғонани эгаллаб турибди.

Эртага мусобақада дам олиш куни. 5 август куни 7-тур ўйинлари ўтказилади. Ўша куни жамоамиз Перуга қарши дона суради. Перуликлар 6та ўйиндан бештасида ғалаба қозониб, биттасида мағлуб бўлишди. Ушбу жамоа турнирда 37-рейтинг поғонасига эга.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса бугун Шотландия устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан кейин эса 8 очко билан 37-ўринга кўтарилиб олди. Қизларимиз 7-турда Сербияга қарши баҳсда иштирок этишади. Ушбу жамоа турнирда 18-рейтингга эга.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.