Украиналик аёллар 11та тўқнашувнинг 7тасида ғалаба, 4тасида дуранг ўйнаб, 18 очко билан 1-ўринни қўлга киритишди. Улар шунча очко жамғарган Грузияни қўшима кўрсаткичлар бўйича ортда қолдиришди.
Бронза медали эса Ҳиндистоннинг биринчи жамоасига насиб этди (шу тариқа, мезбонлар 2та бронза медалига эга бўлишди). Аёллар мусобақасида АҚШ ва Қозоғистон кучли бешликка киришди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса 14 очко билан шахмат олимпиадасини 31-поғонада якунланди (7 ғалаба ва 4 мағлубият).
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.