Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилди
Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг баъзи ҳудудларида бугун 19:00 гача газ таъминоти бўлмайди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
хабарига кўра, Шайхонтоҳур тумани, Ибн Сино мавзеси, Белтепа кўчасидан ўтган ўрта босимли газ қувурида юзага келган носозлик сабабли 2022 йилнинг 24 декабрь куни соат 10:00 дан 19:00 гача Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти бўлмайди.
Шайхонтоҳур туманида:
— 11 700 та хонадон
— 25 та ишлаб чиқариш ва маиший корхоналар
Учтепа туманида:
— 750 та хонадон
— 10 та маиший корхоналар