Йиғилишда президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар, “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги ҳамда яна бир нечта қонун ҳужжатлари кўриб чиқилади.
Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор йўналишлар, шунингдек, “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, сенаторлар томонидан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича белгиланган лойиҳалар юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда 2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг 2022 йилдаги ижроси ҳамда уни амалга ошириш бўйича 2023 йилга мўлжалланган чора-тадбирларни тасдиқлаш масаласи ҳам муҳокама қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.