Ҳарбий прокуратура президентга ҳисобот берди

Ҳарбий прокуратура президентга ҳисобот берди

Давлат раҳбари Ҳарбий прокуратура фаолиятини рақамлаштириш, инсон манфаатларини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

Бугун, 23 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Ҳарбий прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи билан танишди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳарбий хизматчиларга Қуролли Кучлар ҳамда бошқа соҳалардаги ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини изчил етказишга алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳарбий прокуратура президентга ҳисобот берди
Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилиб, прокурорлик соатлари ташкил этилади.

Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашда электрон платформалар имкониятларидан янада кенг фойдаланилади.

Давлат раҳбари Ҳарбий прокуратура фаолиятини рақамлаштириш, инсон манфаатларини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.