Бокс. Чеченистондаги Ахмат-Хожи Қодиров хотира турнирида 5 та медаль қўлга киритдик, уларнинг 3 таси олтин

Бокс. Чеченистондаги Ахмат-Хожи Қодиров хотира турнирида 5 та медаль қўлга киритдик, уларнинг 3 таси олтин

Россия Федерацияси Чеченистон Республикасида бокс бўйича Ахмат-Хожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Россиянинг бир неча ҳудуди, Қозоғистон, Беларусь, Исроил, Озарбайжон, Миср ва Ўзбекистондан боксчилар иштирок этган мусобақа бугун ўз ниҳоясига етади.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 2 та кумуш медални қўлга киритишди.

Терма жамоамиз сафида совриндорлар рўйхати қуйидагича бўлди:

Олтин:

— 54 кг: Ҳасанбой Дўсматов
— 60 кг: Дилшод Абдумуродов
— 86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев

Кумуш:

— 63,5 кг: Руслан Абдуллаев
— 80 кг: Жасурбек Йўлдошев.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.