Boeing — 737 бортида ўриндиқлар етарли эмаслиги сабабли қолган 60 нафар йўловчи кейинги UT808 рейсларида жўнатилади.
Қайд этилишича, Boeing — 737 бортида ўриндиқлар етарли эмаслиги сабабли қолган 60 нафар йўловчи кейинги UT808 рейсларида (2023 йил 7 ва 9 январь) жўнатилади.
Бухоро халқаро аэропорти раҳбарияти ва авиаташувчи вакиллари биргаликда, биринчи навбатда, беморлар, транзит йўловчилари, ёш болали аёллар, қариялар ва чет эл фуқаролари учун авиачипталарни қайта расмийлаштириш бўйича ишларни амалга оширмоқда. Кечиккан барча йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади ва бепул овқат билан таъминланади.
“Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумотни авиакомпания вакилларидан олишингиз мумкин", - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.