Қишки таътил даврини узайтириш ваколати маҳаллий ҳокимликларга берилди

Қишки таътил даврини узайтириш ваколати маҳаллий ҳокимликларга берилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги таътил даврини узайтириш ваколати ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга берилганини маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддасида Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим соҳасидаги тегишли ваколатлар берилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.