Тошкентда 16 та янги сотиб олинган автобуслар ҳаракатланишни бошлади

Тошкентда 16 та янги сотиб олинган автобуслар ҳаракатланишни бошлади

MAN A22 CNG русумли автобуслар 5 та йўналиш бўйича ҳаракатланади.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ янги сотиб олган 16 та автобуслар пойтахтда ҳаркатланишни бошлади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, MAN A22 CNG русумли автобусларнинг:

— 4 донаси «1-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 28-сонли «Яшнобод қурилиш коллежи – Ибн Сино 2-мавзеси»;

— 4 донаси «7-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 13-сонли «Изза мавзеси – Тошкент МУМ»;

— 1 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 91-сонли «Юнусобод мавзеси 15-даҳа – Кўкча масжиди бекати»;

— 1 донаси «8-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 118-сонли «Чилонзор буюм бозори – Ўзпослсавдо»;

— 3 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 87-сонли «Чинни бозори бекати – Қорақамиш 2/4 мавзеси»;

— 3 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 88-сонли «Ибн Сино 2-мавзеси – М.Юсуф кўчаси» автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш учун бириктирилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.