Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Натижада, ўсимлик дунёсига 2 млрд 824 млн 495 минг сўм зарар етказилган.

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 9 январь куни Касби тумани «Назартепа» МФЙда яшовчи фуқародан мурожаат келиб тушган.

Ўрганишлар давомида, «Индорама Агро» МЧЖ хорижий компанияси томонидан жами 560 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтларни тартиб-қоидаларга амал қилмасдан кўчирганлиги оқибатида дарахтларга зарар етказилганлиги аниқланган.

Ноқонуний, рухсатсиз, дарахтларни кўчириш тартиб-қоидаларига амал қилинмасдан кўчирилганлиги натижасида ўсимлик дунёсига 2 млрд 824 млн 495 минг сўм зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан етказилган зарарни ундириш учун расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди
Қашқадарёда хорижий компания томонидан 560 туп қимматбаҳо дарахтлар кесиб ташланди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.