Дзюдо. Келдиёрова чемпион, Қадамбоевада бронза!

Дзюдо. Келдиёрова чемпион, Қадамбоевада бронза!

Озарбайжонда старт олган дзюдо бўйича «катта дубулға» турнирининг биринчи кун беллашувлари якунланди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин ва бронза медалларини қўлга киритди.

Сўнгги мусобақаларда ажойиб кураши билан ўз вазнида жаҳон элитаси қаторига кириб бораётган Диёра Келдиёрова — 52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи баҳсда мўғулистонлик Сосорбарам Лхагвасурен устидан ишончли ғалабага эришди. Ушбу муваффақият самарқандлик дзюдочимиз учун Париж — 2024 Олимпиадаси йўлида 500 рейтинг очкосини тақдим қилади.

Шунингдек, Сита Қадамбоева ( — 52 кг) бронза медали учун баҳсда польшалик Александра Калета устидан ғалаба қозонди. Бу Қадамбоева учун фаолоятида «катта дубулға» турнирларидаги илк медаль бўлди.

Афсуски, Кемран Нуриллаев ( — 60 кг) учунчи ўрин учун баҳсда имкониятни бой бериб, мусобақани кучли бешликда якунлади.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.