«Ўзбекистон темир йўллари» ҳафта охирига қадар Тошкентдан Бухорога бўлган рейсларни бекор қилди

"Ўзбекистон темир йўллари" ҳафта охирига қадар Тошкентдан Бухорога бўлган рейсларни бекор қилди

Компания Афросиёб поездларининг Бухорога қатновини бекор қилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишидаги Афросиёб тезюрар электропоездлари қатновлари 2023 йилнинг 16,17,18,19,20 январь кунлари 5 та рейсга бекор қилинади. Бунга республикада кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво сабаб бўлган.

«Йўловчилар харид қилган чипталарни темир йўл чиптахоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни chipta.railway.uz сайтида қайтаришлари мумкин. Чипталар 100% қийматда қайтарилади»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.