Сурхондарёда ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди

Сурхондарёда ноёб қўнғир айиқнинг боласи сақлаб қолинди

Тахминларга қараганда қизил китобга киритилган қўнғир айиқ боласи адашиб қолган.

Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 24 январь куни Сурхондарё вилояти «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан хўжалик ходимлари томонидан ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилган.

Қизил китобга киритилган Тян-шан қўнғир айиқ турига мансуб бўлган ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда.

Қишнинг ҳозирги совуқ кунларида унинг ёввойи табиатда озуқа тополмай нобуд бўлиши, браконьерлар томонидан овланиши эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олиниб, вазирлик томонидан айиқ боласи ветеринария кўригидан ўтказиш ва вақтинча сақлаб туриш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи қошидаги реабилитация марказига топширилган.

Баҳор фасли бошида Вазирлик ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари ушбу айиқ боласини «Узун» давлат ўрмон хўжалигидаги табиат бағрига қўйиб юборишни режалаштирмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.