Унда Ўзбекистон терма жамоаси ГМ Нодирбек Яккуббоев, ГМ Жавоҳир Синдаров, ГМ Шамсиддин Воҳидов, ГМ Жаҳонгир Воҳидовлардан иборат квартет билан Б гуруҳида саралаш раундларини ўтказмоқда.
Кеча, 21 ноябрь куни мусобақада 3 ва 4-тур баҳслари ўтказилди. Барча турларда қайд этилган натижалар билан танишинг:
1-тур: Ўзбекистон 1.5 — 2.5 Озарбайжон.
2-тур: Ўзбекистон 2.5 — 1.5 Исроил.
3-тур: Ўзбекистон 2.5 — 1.5 АҚШ.
4-тур: Ўзбекистон 3.5 — 0.5 Ҳиндистон.
4-тур якунига кўра 6 очко жамғарган термамиз «B» гуруҳда етакчига айланди ва муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
Энди 5-турда ҳамюртларимиз Полша жамоасига қарши дона суради.
Маълумот учун, 5 та тур якунига кўра, «А» ва «B» гуруҳда энг яхши натижа қайд этган 4 тадан жамоа чорак финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.