Таэквондо бўйича ЖЧ. Улуғбек Рашитов медалгача етиб бора олмади

Таэквондо бўйича ЖЧ. Улуғбек Рашитов медалгача етиб бора олмади

Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида Таэквондо WТ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг учинчи кун баҳслари якунланди.

Афсуски, унда иштирок этган икки нафар ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов ( — 68 кг) ва Зарнигор Ҳусниддинова ( — 49 кг) совриндорлар қаторидан жой олишолмади.

Ўз вазнининг етакчиларидан бири ҳисобланган Улуғбек Рашитов биринчи босқичдан озод этилган бўлса, иккинчи босқичда у пуэрто-рикалик спортчини осонлик билан мағлуб этди.

Нимчорак финалга ҳамюртимизга озарбойжонлик Жавад Оғаев рақиблик қилди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса-да, инобатга олинмаган зарбалар туфайли устунлик озар таэквондочисига берилди. Иккинчи раудда эса Улуғбек 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, раундлар бўйича ҳисобни тенглаштирди. Учинчи бўлимда эса Оғаев 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди ва олимпиада чемпионини мусобақадан чиқариб юборди. Жаваднинг ўзи бронза медалини қўлга киритди.

Зарнигор Ҳусниддинова эса илк босқичдаёқ марокашлик спортчига имкониятни бой берди.

Ушбу кунда шоҳсупага кўтарилган таэквондочилар:

Эркаклар, — 68 кг:
1. До-Юн Квон (Корея Республикаси)
2. Бредли Синден (Буюк Британия)
3. Жавод Агаев (Озарбайжон)
3. Ризо Калхор (Эрон)

Аёллар, — 49 кг:
1. Даниела Соуза (Мексика)
2. Гуо Син (Хитой)
3. Дунё Абутолиб (Саудия Арабистони)
3. Панипак Вонгпаттанакит (Таиланд)

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.