Шахмат. Ўзбекистон ярим финалда Ҳиндистон билан ўйнайди

Шахмат. Ўзбекистон ярим финалда Ҳиндистон билан ўйнайди

Айни кунларда Исроил давлатида шахмат бўйича ФИДE жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси кеча чорак финалда Украинага қарши дона суриб, 2та тўқнашувда 3-1 ва 2,5-1,5 ҳисобида рақибидан устун келди.

Йигитларимизга ярим финалда Ҳиндистон рақиб бўладиган бўлди. Ҳиндлар кеча чорак финал босқичи доирасида Франция билан тўқнаш келишди. Улар ўртасидаги дастлабки 2та тўқнашувда томонлар бир мартадан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ғолибни аниқлаш учун жамоалар ўта тезкор ўйинда иштирок этишди. Унда осиёликлар 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонишди ва кейинги босқичга йўл олишди.

Ўзбекистон гуруҳ босқичида Ҳиндистон билан тўқнаш келиб, 3.5 — 0.5 ҳисобида устун келишганди. Умид қиламиз, бу сафар шахматчиларимиз бу рақибни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритишади.

Иккинчи ярим финалда эса Хитой ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳслашишади.

Шахмат. Ўзбекистон ярим финалда Ҳиндистон билан ўйнайди
Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.