Илгари Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтмасдан бор-йўғи 5 кун бўлиши мумкин эди.
Эндиликда, Ўзбекистон фуқаролари чегарани кесиб ўтган кундан бошлаб 30 календарь кун давомида Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиши мумкин.
Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календарь куни давомида 90 календарь кундан, яъни 6 ой давомида 3 марта кириб-чиқиши ва жами бўлиш муддати 3 ойдан кўп бўлмаслиги керак, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Ушбу янги қоида Қозоғистонга 2023 йил 27 январдан кейин кирган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонга ишлаш мақсадида борувчи Ўзбекистон фуқаролари учун 1 ой давомида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ой муддат учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.