Тошкент туманидаги масжид имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилиб, 3 суткага қамалди.
Бугун жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) бўйича А.Б.га нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда хабар бермоқда.
Суд мажлисида аниқланишича, ҳуқуқбузар 2023 йил 27 январь куни соат тахминан 9:30 ларда Шайхонтоҳур тумани ҳудудида жойлашган “Ал-Азхар” ўқув маркази биносида бўла туриб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат тартибини бузиб, М. А. ни сўкиб, майда безорилик содир этган.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан А. Б. га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.