«Машҳурлик»ка эришмоқчи бўлган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда баённома расмийлаштирилган.
Маълум қилинишича, қонунбузар ҳайдовчи Қарши шаҳрининг марказий кўчаларида қарама- қарши йўналишда ҳаракатланиши билан бирга хавфли ҳаракатларни ҳам амалга оширган. У бу ҳаракатларини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Аниқланишича, ҳайдовчи шу орқали машҳурликка эришмоқчи бўлган.
«Дрифт» қилиб, оғайниларим билан бирга видеога олиб, ижтимоий тармоқларга қўйгандик. Бундай ижтимоий тармоқларда тарқаб кетишини билмагандик, афсусдаман«», дейди ҳайдовчи.
Мазкур ҳолат вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, автомобиль ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.