Ўтган йили бузилган никоҳлар сони бўйича статистик маълумотлар эълон қилинди.
Бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда сезиларли даражада ошди: 2018 йилга нисбатан уларнинг сони 16,4 мингтага ёки 50,8 фоизга ошган.
Шаҳарларда ажралишлар сони 30,2 мингтани, қишлоқ жойларда 8,5 мингтани ташкил этди.
Ажрашган эркакларнинг ўртача ёши 39,2 ёш, аёлларники 33,1 ёш. Ажралишларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган ёшларга тўғри келади, бу уларнинг умумий сонининг 50,5 фоизини ташкил қилади.
Никоҳларнинг 34,3 фоизи фарзандсиз, 41,9 фоизи бир фарзандли, 23,8 фоизи икки ва ундан ортиқ фарзанди бўлган эр-хотинларда бузилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.