Улар фаолияти тақиқланган “Содиқ Самарқандий”нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келган.
Шунингдек, 1993 йилда туғилган Т.М. Telegram орқали “Муслималар” номли виртуал гуруҳ ташкил қилиб, 8 нафар фуқароларга онлайн тарзда диний таълим бераётганлиги аниқланган.
Ўтказилган суриштирув тадбирлари жараёнида, Т.М. расмий ҳужжатлари бўлмаган ҳолда араб тилини ўргатиш баҳонасида ноқонуний равишда диний таълим бериб келаётгани фош бўлган.
Жавобгар шахслар томонидан Олий суд томонидан фаолияти тақиқланган “Салафийлар” ДЕОнинг ғоявий раҳнамоларидан бири бўлган “Содиқ Самарқандий”нинг маърузаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келганлиги ҳам маълум бўлган.
Ушбу фуқароларнинг ҳатти-ҳаракатларида МЖтКнинг 241-моддасида (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) кўзда тутилган ноқонуний ҳаракатлар мавжуд.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.