Аниқланишича, мазкур электр энергияси 33 мингдан ортиқ хонадоннинг истеъмолига тенг.
Жорий йилнинг январь ойи давомида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция» ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 511 та ҳолатда 6,7 млн кВт-соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Бунинг натижасида тизимга 5,6 млрд сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 33 минг 500 та хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Назорат тадбирлари давом этмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.