Ёқубов даст кўтаришда 135 кг билан ўн иккинчи, силтаб кўтаришда 172 кг билан еттинчи ва умумий ҳисобда 307 кг билан саккизинчи поғонада мусобақани якунлади. Бу ҳамюртимиз учун анча паст натижа ҳисобланади. Достоннинг халқаро мусобақалардаги энг яхши натижаси 331 (145+186) кг эди.
Афсуски, Адҳам Эргашев даст ва силтаб кўтариш машқларида ҳеч бир уринишдан унумли фойдалана олмади. Унинг ҳам халқаро мусобақадаги энг яхши натижаси 2019 йилги жаҳон чемпионати қайд этилган — 238 (146+182) кг. бўлганди.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ
Эркаклар, 67 кг:
1. Франсиско Москера (Колумбия) – 325 (143+182) кг
2. Лижун Чен (Хитой) – 324 (148+176) кг
3. Вирапхон Вичума (Таиланд) – 323 (143+180) кг...
8. Достон Ёқубов (Ўзбекистон) – 307 (135+172) кг
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.