Ўзбекистонда қурилаётган бинолар сейсмик бардошлилиги 9 баллгача режалаштирилган ҳолда лойиҳалаштирилади — Қурилиш вазирлиги

Ўзбекистонда қурилаётган бинолар сейсмик бардошлилиги 9 баллгача режалаштирилган ҳолда лойиҳалаштирилади — Қурилиш вазирлиги

Экспертиза органлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларда объектнинг лойиҳа смета ҳужжатлари ва йиғма экспертиза хулосаси олинади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазир ўринбосари 36 млн одам қилаётган ишга кафолат беролмайман. Қурилиш ишларига объектни эгаси жавобгар, деб айтгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан вазирлик муносабат билдирди.

Сифатсиз қурилиш материаллари, конструкциялар ҳамда буюмлар қўлланилган бўлса, уларни ишлаб чиқаришни, реализация қилиш ҳамда қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимномалар юборилади.

Қурилишда назорат инспекцияси томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, илмий-техник ва илмий-тадқиқот ташкилотлари экспертлари иштирокида давлат назорати тартибида текширувлар ўтказилади.

«Объектдаги ички назорат ишлари пудратчи томонидан камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини олиш мақсадида амалга оширилишини эслатиб ўтмоқчимиз. Фуқаролик кодексининг тегишли моддаларида қурилиш ишларида сифатга кафолат бериш ҳамда улар лозим даражада бажарилмаган тақдирда пудратчининг жавобгарлиги ҳам белгилаб қўйилган», — дейилади хабарда.

Лойиҳа ташкилотлари томонидан қурилишлар ҳудуднинг белгиланган сейсмик балига кўра (7, 8, 9 ) режалаштирилган ҳолда лойиҳалаштирилади. Экспертиза органлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларда объектнинг лойиҳа смета ҳужжатлари, йиғма экспертиза хулосаси (бунда ёнғин хавфсизлиги ва сейсмик бардошлилиги инобатга олиниши зарур) олинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.