Бу каби ҳолатлар Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида кўп кузатилган.
Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Бухоро вилоятида 37,9 млн куб метрни (37,8 млрд сўм), Қашқадарёда 25,1 млн куб метрни (25 млрд сўм), Тошкент вилоятида 13,2 млн куб метрни (13,2 млрд сўм), Навоийда 3,5 млн куб метрни (3,6 млрда сўм), Фарғонада 1,3 млн куб метрни (1,2 млрд сўм) ташкил этган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари истеъмолчилар тоифаси бўйича — АГТКШларда 20 та ҳолатда (76,8 млрд сўм), иссиқхоналарда 30 та (1,2 млрд сўм), ишлаб чиқариш корхоналарида 39 та (1,9 млрд сўм), умумий овқатланиш шохобчаларида 164 та (0,7 млрд сўм) қайд этилган.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.