Ёрдам партияси билан бир қаторда қидирув-қутқарув гуруҳи ва 71 нафар тиббиёт ходимлари ҳам Туркияга етиб борган.
Унга кўра, гуманитар ёрдамнинг навбатдаги партияси билан бир қаторда, ҳаво кемасида қўшимча қидирув-қутқарув гуруҳи ва умумий сони 71 киши бўлган тиббиёт ходимлари ҳам етиб борди.
«Жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлимдан иборат кўчма касалхона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган бўлиб, унда Мудофаа вазирлиги тиббиёт отрядининг 50 нафар ходими хизмат қилади. Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ жиҳозланади», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.