Мусобақанинг «Masters» гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов мазкур турда германиялик Винсент Кеймер билан баҳслашди.
Дурангга бораётган ўйин
Ўйиннинг ярми ортда қолганида вазият тенгдек кўринса-да, Абдусатторовнинг бир пиёдаси заиф бўлгани учун устунлик аста-секин немис спортчиси томонига ўта бошлади. Аммо Нодирбек қийин вазиятдан чиқиб кетиб, вазиятни яна тенглаштирди.
Абдусатторовнинг хатоси
Шундан сўнг ҳар икки шахматчидан ўта юқори аниқликдаги юриш талаб этила бошлади. Ўйин охирига яқинроқ паллада эса Абдусатторов хатога йўл қўйди ва нотўғри юриш туфайли бир пиёдасидан айрилди. Натижада устунлик яна Кеймер томонига ўтди. Бу хато эса якунда мағлубиятга олиб келиши мумкин эди. Аммо...
Кеймернинг хатоси
Германиялик спортчи ҳам кутилмаганда хато юришни амалга оширди. Ҳамюртимиз эса бу ҳолатдан унумли фойдаланиб, рақибнинг бир пиёдасини уришга муваффақ бўлди. Ҳар икки шахматчи ҳисобида бир пиёда ва бир руҳ қолди.
Эндшпил
Ўйин сўнгида Кеймерс пиёдаси Фарзинга чиқишга бир қадам қолди. Абдусатторов эса рақибга Шоҳини чексиз шоҳ бериш позициясида ушлаб олди. Натижада шахматчилар дурангга рози бўлишди.
Кейинги рақиб
Абдусатторов 10-турда хитойлик Лирен Динг билан оқ доналарда ўйнайди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.