Кундузги ярим финал жангларидан сўнг 3 боксчимиз финалга чиқди

Кундузги ярим финал жангларидан сўнг 3 боксчимиз финалга чиқди

Таиландда бўлиб ўтаётган бокс бўйича U22 Осиё чемпионатида бугун йигитлар ўртасидаги ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. Куннинг биринчи ярмида 6та вазн тоифасида жанглар ўтказилди.

Унда 4 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди. Ҳамюртларимиздан 3 нафар ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Фақатгина 51 кг. вазндаги боксчимиз Муҳаммадқодир Мамиржонов мезбон спортчисига имкониятни бой бериб, бронза медали билан чекланди.

Жанглар давом этмоқда. Яна 7 нафар ватандошимиз ўзларининг ярим финал жангларини ўтказишади. Энг оғир учта вазнда эса бизни дерби кутиб турибди.

Натижалар:
— 48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев — Лестер Дуренс (Филиппин) — 5:0
— 51 кг: Муҳаммадқодир Мамиржонов — Танарат Саенгпет (Таиланд) — 0:5
— 60 кг: Дилшод Абдумуродов — Фидо Рафаэль (Индонезия) — 5:0
— 63,5 кг: Шаҳбоз Юнусалиев — Аскат Култаев (Қирғизистон) — 3:2

Кейинги жанглар:
— 67 кг: Бекзод Ҳамидов — Ихтиёр Нишонов (Қирғизистон)
— 71 кг: Нурислом Исмоилов — Нурадин Рустамбек Уулу (Қирғизистон) (16:00 дан сўнг)
— 75 кг: Аълохон Абдуллаев — Абдумалик Болтаев (Тожикистон) (16:40 дан сўнг)
— 80 кг: Жасурбек Йўлдошев — Ерасил Жакпеков (Қозоғистон) (16:55 дан сўнг)
— 86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев — Нурсултан Болотбаев (Қирғизистон) (17:30 дан сўнг)
— 92 кг: Нусрат Тоҳиров — Ерхат Бекзат (Қозоғистон) (18:00 дан сўнг)
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров — Аманат Сабиргали (Қозоғистон) (18:30 дан сўнг)

*Жанглар вақти тахминан ва Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Баҳслар орасида бўладиган нокаутлар ва танаффусга қараб вақтлар ўзгаради.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.