Ипподромда отларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган шахслар жавобгарликка тортилади

Ипподромда отларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган шахслар жавобгарликка тортилади

Айни пайтда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш факти билан отчопар раҳбарияти алмаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ, ипподром'даги шахсий отхоналарнинг бирида отларга ёлланма ветеринария хизмати кўрсатилмагани ва етарли озуқа жамғарилмагани сабабли отлар нобуд бўлаётгани ҳақида хабар бергандик. Миллий гвардия хабарига кўра, отларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

Маълум қилинишича, Чилонзор тумани ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва Миллий гвардия томонидан ҳайвонларни хавфли вазиятда қолдирилиши оқибатида икки бош отнинг нобуд бўлиши ҳамда қолган отларнинг ҳолсизланишига сабаб бўлганлиги юзасидан барча факт ва омиллар ҳисобга олиниб, текширув ўтказилди.

Якуний текширув натижаларига кўра, отларнинг ҳолсизланиши ва нобуд бўлишида айбдор бўлган икки нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси, 1-қисмида («Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш») назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилди ва уларнинг ҳар бирига 900 минг сўмдан жарима солинди.

Бундан ташқари, Отчопар раҳбариятини алмаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.