Тошкентда Captiva ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётиб, 2 ёшли болани уриб юборди

Тошкентда Captiva ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётиб, 2 ёшли болани уриб юборди

Бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2023 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда «Белтепа» маҳалласидаги йўлда ҳайдовчи 1968 йилда туғилган У.С. Captiva автомашинасида орқага ҳаракатланаётиб, вояга етмаган 2021 йилда туғилган М.У.ни уриб юборган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида М.У. олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.