«Challengers» гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдаров кеча мезбон спортчи Элвин Л'Ами билан қора доналарда ўйнайди. Баҳс мутлақ тенглик остида ўтди ва дуранг билан якунланди.
Натижада ҳамюртимизнинг очколари 6,5 тага етди ва у 3-ўринга кўтарилиб олди. Пешқадамлар Александр Донченко (Германия) ва Мустафо Йилмаз (Туркия) ҳисобида 7 тадан очко мавжуд.
Ҳамюртимиз яна бир нидерландиялик Мак Вармердам (2616) билан оқ доналарда ўйнайди. Ушбу шахматчи 4,5 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, «Мастерс» гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов кеча хиотйлик Лирен Динг билан дуранг ўйнаганди. У ўз гуруҳида пешқадам бўлиб турибди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.