Tata Steel Chess 2023. Абдусатторов 2 соатда дуранг қайд этди

Tata Steel Chess 2023. Абдусатторов 2 соатда дуранг қайд этди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel — 2023» халқаро турнирида бугун 10-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

«Мастерс» гуруҳида пешқадамлик қилаётган Нодирбек Абдусатторов бугун хитойлик Лирен Динг (2811) билан оқ доналарда ўйнайди. 27-юришга келиб томонлар бир юришни 3 марта такрорлагач, дуранг қайд этилди. Баҳс 2 соатга етмасдан ўз якунига етди.

Ҳамюртимиз мағлубиятсиз юришини давом эттирди. Абдусатторовнинг очколари 7 тага етди ва пешқадамликни сақлаб қолди. Боиси, 2-ўриндаги Ануш Гири ҳам АҚШлик Со Уэсли билан дуранг ўйнади ва очколарини 6,5 тага етказди.

Мусобақа якунланишига 3 та тур қолди. Нодирбек эртага 11-тур доирасида айнан Ануш Гири (Нидерландия) билан қора доналарда ўйнайди. Мана шу баҳс чемпионлик масаласини ҳал қилиб берса ажабмас.

Tata Steel Chess 2023. Абдусатторов 2 соатда дуранг қайд этди
Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.