— Винсент Кеймер билан узоқ 7 соат давом этган ўйин ҳақида нималар дея оласиз? Ўйин ва дебютни муҳокама қилишдан олдин бу дурангдан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Ҳа, мен дебютдан кейин анча қулай позицияни эгалладим. Аммо кейинчалик қайсидир паллада ютқазаётган эдим. Шунинг учун дурангга эришганимдан хурсандман.
— Эндшпил Руҳ ва От билан ўйин бўлди. Бунда сиз мағлубият хавфи борлигини сездингизми?
— Ҳа, албатта, унинг F4 дан шоҳ беришига ишончим комил эмас эди. Менимча, унда бошқа йўллари ҳам бор эди. Унинг ўйини ютуқли эди.
— Ўйинда рақиб ғалабасини кўрдингизми?
— Ҳа, оқлар ғалаба қозониши керак бўлган ўйин эди. Боиси, Шоҳимнинг йўли кесиб қўйилган эди. Бундан ташқари, менинг пиёдам заиф эди. Бу баҳсда рақиб ғалаба қозониши мумкин бўлган аниқ йўлни кўрмадим.
— Сиз жадвалда пешқадамликни сақлаб турибсиз. Кейинги ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?
— Бу ўйиндан кейин тикланишга ва бор эътиборимни кейинги ўйинларга қаратишга ҳаракат қиламан.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.