«Tata Steel Chess — 2023». Ягона мағлубият Абдусатторовни 2-ўринга тушириб қўйди

«Tata Steel Chess-2023». Ягона мағлубият Абдусатторовни 2-ўринга тушириб қўйди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича «Tata Steel Chess — 2023» турнири деярли якунига етди.

Ушбу мусобақада илк марта қатнашган Нодирбек Абдусатторов «Мастерс» гуруҳида ажойиб иштирок этди. У дастлабки турларданоқ пешқадамлар сафида борди ҳамда 5-турда Магнус Карлсенни мағлуб этгач, пешқадамга айланди. Нодирбек сўнгги турга қадар пешқадамликни қўлдан бермади.

Бугун ҳамюртимиз мезбон спортчи Йорден ван Фореестга қарши оқ доналарда ўйнади. Абдусатторов ғалаба учун ўйнади, аммо ўйин ўрталарида йўл қўйилган 2та хато туфайли устунликни қўлдан чиқариб юборди ва ютқазди. Ўзбекистонлик спортчи турнирни 8 очко билан якунлади.

Нидерландиклик бошқа шахматчи Аниш Гири эса бельгиялик Ричард Раппортни мағлуб этиб, очколар бўйича Абдусатторовдан ўтиб кетди — 8,5 очко. Натижада Гири ўз юртида ўтказилган турнирда чемпионликни қўлга киритди.

Магнус Карлсен сўнгги турда ҳиндистонлик Эригаиси Аржунга қарши ўйнади ва ғалаба қозонди. Норвегиялик шахматчи ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 8,0 тага етказди. Қўшимча коэффициентлар бўйича Абдусатторов Карлсендан юқори туради ва турнирни кумуш билан якунлади.




Шахматчи

Балл

Рейтинги

Коэф.

1

Аниш Гири

8.5 / 13

2764

54

2

Нодирбек Абдусаторов

8 / 13

2713

51.25

3

Магнус Карлсен

8 / 13

2859

48

4

Со Уэсли

7,5 / 13

2760

47

5

Фабиано Каруано

7 / 13

2766

43.75

6

Пархам Мақсудлу

7 / 13

2719

42.5

7

Левон Аронян

6.5 / 13

2735

40.75

8

Ричард Раппорт

6.5 / 13

2740

37.75

9

Праггнанандҳаа

6 / 13

2684

38.25

10

Йорден ван Фореест

6 / 13

2681

38

11

Лижен Динг

5.5 / 13

2811

34.5

12

Гукеш Доммаражу

5.5 / 13

2725

34.5

13

Винсент Кеймер

5 / 13

2696

32

14

Эригаиси Аржун

4 / 13

2722

25.75

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.