«Мастерс» гуруҳида иштирок этаётган Нодирдек Абдусатторов АҚШ вакили Со Уэсли (2760) билан қора доналарда ўйнади. Баҳс бошиданоқ томонлар эҳтиёткор ўйин намойиш этишди ва фигураларни тез алмаштиришди. Натижада баҳс дуранг билан якунланди.
Абдусатторов 29 январь, якшанба куни сўнгги тур доирасида Жорден Ван Фореест (Нидерландия, 2681) билан тўқнаш келади. Мазкур баҳсдаги ғалаба ватандошимизга мусобақа ғолиблигини тақдим этади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.