Ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига баҳо берилиб, жанговар техникаларнинг шаҳар атрофида ҳаракатлари кузатилади.
Айни пайтда округ шахсий таркиби сигнал бўйича тегишли кўрсатмаларни олиб, жанговар техникалар билан Шўрсув полигонига йўл олди.
Шарқий ҳарбий округда олиб борилаётган жанговар ўқув машғулотлари давомида округ шахсий таркиби учун ҳарбий техникаларни платформаларга жойлаштириш вазифаси мусобақа тарзида ўтказилди. 7 дақиқадан 12 дақиқагача белгиланган вақтлар оралиғида энг яхши натижани кўрсатган экипаж ҳарбий қисм командири томонидан рағбатлантирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.