Муҳриддин Тиловов икки карра олимпиада чемпионини енгиб, Алмада Гран-присида ғолиб бўлди

Муҳриддин Тиловов икки карра олимпиада чемпионини енгиб, Алмада Гран-присида ғолиб бўлди

Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг 1-куни якунига етди. Унда қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси кунни 1 та олтин медаль билан тугатди.

— 66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳриддин Тилолов кун қаҳрамонига айланди. Қашқадарёлик полвон бугун йўлига рўбарў бўлган барчани, ҳатто финалда икки карра Олимпиада совриндори кореялик Ан Баулни доғда қолдирди.

Афсуски, — 57 кг вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда британиялик Некода Смит-Девис ҳамюртимиз Нилуфар Эрмаганбетовадан устун келди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.