Хабар берганимиздек, пойтахтимизда аграр озиқ овқат сектори, илмий ва амалий ҳамжамияти вакиллари томонидан озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ”Ўзбекистон ривожланиш йўлида; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотларини трансформация қилиш” мавзусидаги иккинчи милллий қишлоқ хўжалиги озиқ овқат тадқиқотлари форуми иш бошлади.
Икки кун давом этадиган мазкур анжуманда соҳа ходимлари секцияларга бўлинган ҳолда, илм фан вакилларининг ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар фаолиятида қандай янгиликлар яратиши, ўзаро ҳамкорлик, экспорт салоҳиятини ошириш, янги инновацион тадқиқотларни амалга жорий этиш ва бир қанча масалалар юзасидан фикр алмашмоқдалар. Форум Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалик вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар маркази , Европа Иттифоқи,БМТ Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти,ЕИ ASK Facilty дастури ҳамда БМТ Тараққиёт Дастурининг молиявий ва техник кўмагида ташкил этилган.
Анжуман ўз ишини давом эттирмоқда. Ўлжабой ҚАРШИЕВ
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.