3 нафар аёл ҳашаротларга қарши дори воситаларини сотиш мақсадида Оҳангарон шаҳрига борган.
«Интернетда тарқатилган ушбу хабар, мазмунан ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейилади Тошкент вилояти ИИББ хабарида.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 февраль куни 3 нафар аёл ҳашаротларга қарши дори воситаларини сотиш мақсадида Оҳангарон шаҳрига борган.
Жараёнда уларнинг хатти-ҳаракатидан маҳаллий аҳоли шубҳаланиб (аёллар бола ўғирлашмоқчи изоҳи билан видеога олиб), ҳудудий ИИБга хабар беришган.
ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув давомида аёлларнинг шахсига аниқлик киритилиб, фаолиятини ўрганиш учун солиқ органи жалб қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.