Хабар берганимиздек, кечки дастурда +100 кг вазн тоифасида ҳамюртларимиз Шоҳруҳ Бахтиёров ва Алишер Юсупов бронза медали учун ўзаро баҳс олиб боришди. Қизиқарли курашда Юсуповнинг қўли баланд келди ва термамизга 2-бронза медалини тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, кечаги кун дастурида 60 кг вазн тоифасида Камолиддин Бахтиёров ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган эди.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.