«Ангрен шакар» МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов: — Корхонамиз бир суткада 1100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани. Биз аҳолини узлуксиз шакар маҳсулоти билан таъминлай оламиз. Бунинг учун бизда етарли хомашё бор. Шакар омборларимизда тайёр маҳсулотлар аҳолига етарли даражада жамғарилган.
Ўзбекистон аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи 650 минг тоннани ташкил этади. 2022 йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми Ўзбекистонда 720 минг тонна (2021 йилдан 22 %га кўп) ташкил этиши кутилмоқда. Яъни аҳолининг шакарга бўлган талабини узлуксиз қондирилиш учун имконият етарли даражада.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.