Ҳамюртимиз турнирнинг дастлабки 2та ўйинида қўлга киритилган дуранг ва ғалаба туфайли ўз ҳисобини 7,7 рейтинг баллига бойитди. Натижада Абдусатторовнинг рейтингдаги балларини 2741,7 очкога етказди ҳамда бирданига 4 поғона юқорилаб, 14-ўринга жойлашди.
18 ёшли ҳамюртимиз бугун турнирнинг 3-тури доирасида ФИДЕ рейтингида 16-поғонани банд этиб турган Левон Аронян (АҚШ)га қарши қора доналарда ўйнайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.