Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда олиб борилаётган ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ва амалий ҳамкорликни таъминлаш, ахборот сиёсатини шакилантириш ва амалга оширишда иштирок этиш, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун AKFA Университети жорий йилнинг 7 июнь куни Матбуот анжумани ташкил этди.
Мазкур университетнинг асосчиси AKFA Medline тиббиёт маркази ҳисобланади. 2019-2020-ўқув йилидан бошлаб AKFA университетида Тиббиёт факультети ташкил этилиб, илк талабалар қабул қилинди. Тиббиёт факультетининг ўқув режаси Gachon университети дастури асосида тузилган. Университетда таълим сифатини таъминлаш ва янада такомиллаштириш учун тажрибали профессор-ўқитувчилар жалб этилган. AKFA университетида 30 дан зиёд хорижлик талаба ҳам таҳсил олади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.