Рақиб 14-юришда хатога йўл қўйди. Нодирбек эса бундан унумли фойдаланиб, баҳсни ғалабага қадар олиб борди. Ўйин сўнгида ватандошимиз рақибнинг фарзинини ҳам уриб олди. Натижада Есипенко 41-юришда таслим бўлди.
Абдусатторов ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 1,5 тага етказди. Шунингдек, яна 3 шахматчи ҳисобида шунча очко мавжуд. Нодирбек қўшимча кўрсаткичлар бўйича 1-ўринга кўтарилиб олди.
Абдусатторов эртага 3-тур доирасида АҚШлик Левон Аронянга қарши қора доналарда ўйнайди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.