Баҳснинг биринчи бўлимида қозоғистонликлар ҳисобни очишган бўлса, иккинчи таймда вакилларимиз Артём Валеевнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди.
Учинчи даврда ҳисоб ўзгармагани учун навбат овертаймга берилди. Унинг 14-дақиқаси «Горняк» хоккейчиси хавфли ўйин учун 4 дақиқага майдондан четлатилди. «Ҳумо» бундан унумли фойдаланиб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Ғалаба тўпи муаллифи ҳам Артём Валеев бўлди.
Шу тариқа, «Ҳумо» плей-оффда дастлабки ғалабага эришди. Чорак финал босқичи жамоалардан бири 4 марта ғалаба қозонгунга қадар ўйинлар ўтказилади. Иккинчи учрашув эртага — 17 февраль куни бўлиб ўтади. Кейинги иккита баҳс эса 21 ва 22 февраль кунлари Рудний шаҳрида бўлиб ўтади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.