Қўлга олинган шахс Миллий Гвардиянинг қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишлаган.
Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилоят Қўриқлаш бошқармаси Иштихон туманлараро қўриқлаш бўлимида қоровул лавозимида ишловчи шахс ўзининг қариндошига муқаддам ҳокимлик томонидан боғдорчилик қилиш учун берилган 70 сотих ер майдонини харидорга 175 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.