Нур қайтаргичли жилет кийиш пиёдалар учун мажбурий эмас — ИИВ ЙҲХХ

Нур қайтаргичли жилет кийиш пиёдалар учун мажбурий эмас — ИИВ ЙҲХХ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда мазкур тартиб мажбурий бўлишига оид хабарлар тарқалган эди. ИИВ ЖХД ЙҲХХ тушунтириш берди.

Қайд этилишича, йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.

Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.

Шунингдек, қонунчиликда пиёдалар қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш назарда тутилган.

«Мазкур тартибни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрель кунидаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисидаги» 172-сон қарорига мувофиқ тарғиб қилиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширилиши белгиланган бўлиб, яъни ушбу норма тавсиявий аҳамиятга эга»,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.